29 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди.

ТИВ сайти маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг, жумладан МДҲ ва ШҲТ доирасидаги муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама этилган.

МДҲга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳридаги навбатдаги йиғилишида Россия ТИВ делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган.

Суҳбат давомида Россия Федерацияси президентининг Халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкойнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича ҳам фикр алмашилган.