АҚШнинг собиқ биринчи хоними Жаклин Кеннедининг мактуби Лондондаги Bonhams кимошди савдосида 100 минг фунтга сотилди. Бу ҳақида BBC хабар берди

1967 йилда, Америка президенти Жон Кеннедининг ўлимидан кейин унинг беваси Дэвид Ормсби Гор (эрининг дўсти ва Буюк Британиянинг АҚШдаги собиқ элчиси) билан Камбожадаги Ангкор-Ват ибодатхонасига йўл олади.  

Уларнинг романтик муносабатлари ҳақида кўп миш-мишлар тарқалади. Бир неча ой ўтгач, Гор собиқ биринчи хонимдан унга турмушга чиқишни сўрайди. Кеннедининг рад жавобини берган мактуби Горнинг Уэльсдаги уйидан топилган ҳужжатлар орасида бўлган. 

"Биз сиз билан шу қадар кўп ҳаёт ва ўлим, умид ва дардларни бошдан кечирдикки - биз доим ҳамдард бўлиб қоламиз ва шу хотираларимиз билан умрбод боғлананмиз", - деб ёзган Кеннеди Горга. АҚШ президенти бевасининг таъкидлашича, у дардига малҳам бўлувчи инсонни топган тақдирда ҳам, бу инсон унинг ўтмиши ва дардларининг бир бўлаги бўлмаслиги керак. 

BONHAMS

1968 йилда Жаклин Кеннеди миллиардер Аристотель Онассисга турмушга чиқади. Гор 1985 йилда ЙТҲда ҳалок бўлади, Кеннеди унинг дафн маросимида иштирок этади. 

BONHAMS