2026 йилги жаҳон чемпионатида Осиёдан 8та терма жамоа иштирок этади. ФИФА конфедерацияларга нечтадан ўрин ажратилишини расман маълум қилган.

УЕФА - 16 терма жамоа;
АФК - 9 терма жамоа;
ОФК - 8 терма жамоа;
КОНМЕБОЛ - 6 терма жамоа;
КОНКАКАФ - 6 терма жамоа;
Океанияга - 1 терма жамоа.

Яна иккита йўлланма плей-офф орқали аниқланади. Турнир мезбони автоматик равишда йўлланмага эга бўлади, мезбон қайси конфедерация аъзоси бўлса, ундан бир ўрин камаяди. Агар мезбонлар иккита бўлса, бу масала ФИФА кенгаши билан маслаҳатлашилади.

Айни вақтдаги тартибга кўра, 32та терма жамоа қатнашадиган ЖЧда Африкадан 5та терма жамоа иштирок этади. Мундиал иштирокчилари сонини 2026 йилдан 32тадан 48тага етказиш ҳақидаги қарор ўтган йилнинг декабрида ФИФА кенгаши томонидан қабул қилинганди. Янги форматдаги жаҳон биринчилигида иштирокчилар 16та гуруҳ ҳосил қилади ва ҳар бир гуруҳда 3тадан терма жамоа жой олади. Гуруҳлардан биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган терма жамоалар кейинги босқичга чиқади.