АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш мамлакатнинг янги президенти Дональд Трампнинг инаугурация маросимидаги нутқини "сафсата" деб атаган. Бу ҳақда ушбу маросимда бўлган гувоҳларга асосланган ҳолда New York Magazine хабар тарқатди.

26 январь куни Morning Consult компанияси ва Politico газетаси ўтказган сўровга кўра Трампнинг чиқишини америкаликларнинг ярми маъқуллаганди.

"Бу қандайдир даҳшатли сафсата эди", дея баҳолаган Трампнинг нутқини Жорж Буш. Манба собиқ президентнинг сўзларини ўз қулоқлари билан эшитганини таъкидлаган.

Собиқ президентнинг вакиллари бу борада изоҳ беришни истамаган.

20 январь куни Трамп расман АҚШнинг 46-президентига айланганди. У қасамёд маросимида йиғилганларга "Американи янада ғурурли, янада бой ва янада хавфсиз" қилишга ваъда берганди. Ўз нутқи якунида Трамп сайловолди кампаниясидаги шиорини такрорлаганди: "Биз биргаликда Американи яна буюк қиламиз".