Туркиянинг шарқидаги Эзурумда полиция 10 килограмм героинни қишлоқ нони ичига жойлаб, олиб ўтмоқчи бўлган аёл-наркокурьерни қўлга олди. Бу ҳақида DailySabah'да хабар берилди. 

Полиция вилоят бўлимининг Гиёҳванд моддалар билан курашувчи бошқармаси мазкур иш юзасидан терговни йўлга қўйди. Гиёҳванд моддалар шарқий Ван шаҳридан Истанбулга олиб ўтилиши керак бўлган. 

Полиция шаҳарнинг шимолий қисмида тушунарсиз рақамли автобусни тўхтатган. Шундан сўнг Чапкин лақабли ўргатилган ит билан автомобилнинг юкхонаси текширувдан ўтказилган.

Ит нон билан тўлдирилган қопга ишора қила бошлади, полиция уни кўздан кечириб, одатдагидан оғирроқ эканини сезди. 

Нонлар кесиб кўрилгач, уларнинг ичидан умумий ҳисобда 10 килограмм героин топилган, гиёҳванд модда 200 граммли қопчаларга ажратилганди.

Маълум бўлишича, контрабандачилар героинни шаффоф пакетчаларга, кейин эса ёнмайдиган материалга, шундан сўнггина нон хамирига жойлашган. 

Гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринган автобус йўловчиси қўлга олинган. Унга "гиёҳванд моддаларни олиб ўтиш" айблови қўйилган.