Acıbadem халқаро тиббиёт тармоғи дунёнинг 5 мамлакатида 22та клиника ва 17та амбулатор тиббий марказлардан иборат бўлиб, у соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш ва жаҳон даражасидаги юқори сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имконини оширишга ўз ҳиссасини қўшишда давом этмоқда. Компаниянинг янги Acıbadem Altunizade клиникаси 2017 йилнинг март ойида ўз эшикларини очди. Бугун у Туркиядаги энг замонавий тиббий муассасаси бўлиб, ноёб инфратузилма, замонавий технологиялар, юқори малакали шифокорлар жамоаси ва тиббиётнинг барча йўналиши бўйича хизмат кўрсатиш имконига эга. 

Туркиянинг энг йирик клиникаси
Acıbadem Altunizade янги клиникасининг умумий майдони 98 минг квадрат метрга тенг – у нафақат Истанбул, балки бутун Туркиядаги энг катта тиббиёт муассасасидир.

Унда 442 ўрин бор, жумладан 134та бир ўринли палата, 18та юқори қулайликка эга палата (suit room) ва 4та VIP-палата (king room), 74та интенсив терапия палатаси, 32та тез ёрдам палатаси ва шунча миқдорда кўп соҳали жарроҳлик амалиётидан кейинги палата, 5та туғуруқ хонаси, 13та ангиография палатаси, 39та кимё терапияси палатаси, 24та болалар ва катталардан суяк илигини кўчириб ўтказиш палатаси, 6та Gamma Knife палатаси, 6та эндоскопия жарроҳлиги палатаси, 2та йодотерапия хонасидир.

Клиникада 14та жарроҳлик, жумладан гибридли жарроҳлик зали бор, улар энг сўнгги техника билан жиҳозланган. Замонавий ташхис қурилмалари (3 Tesla MRI энг замонавий томографи, 128-Slice CT компьютер томографи, Роботлаштирилган Ангиографик Тизим) амалиёт вақтининг ўзида тадқиқот ўтказиш имконини беради, бу эса даволаш жараёни самарасини бир неча баробарга ошириш, беморларни оғир асоратлар ривожланиши ва такрорий жарроҳлик амалиёти ўтказиш заруратидан ҳимоялашда қўл келади.

Бу ноёб инфратузилма шифокорларга нейрожарроҳлик, кардиоваскуляр жарроҳлик, ортопедия ва отоларингология соҳаларидаги ўта мураккаб амалиётларни ўтказишда юқори натижаларга эришишда ёрдам беради. Масалан, шифокор унинг ёрдамида операция вақтида бош мия ўсимтаси бутунлай олиб ташланганини текшириши мумкин.

Тиббий хизматларнинг юқори даражаси
Acıbadem Altunizade клиникаси Туркиядаги энг замонавий Онкология марказига эга. У салбий ва бундай бўлмаган ўсимталарни даволаш билан шуғулланади, бунда онкожарроҳлик, кимё терапияси, радиотерапия, йодотерапия, томотерапия, иммунотерапия, таргетли терапия, ҳужайралар терапияси – суяк илигини кўчириб ўтказишнинг энг замонавий усулларидан фойдаланилади.

Тиббиёт муассасаси базасида турли Илғор Тажриба ихтисослаштирилган Марказлари ишлайди: Нейрожарроҳлик Маркази, Кўкрак Бези Саратонини Давлат Клиникаси, Ортопедия ва Травматология Маркази, шунингдек Интервенцион Нейрорадиологик Жарроҳлик Маркази, роботлаштирилган Жарроҳлик Маркази, илдиз ҳужайра Маркази билан кооперацияда ишловчи Суяк илигини Кўчириб ўтказиш Маркази, Лимфедема Маркази, Физиотерапия Маркази, ҳужайра терапияси Маркази, ҳомиладорликни сақлаб қолиш Маркази, стоматология Маркази, Акушерлик ва Гинекология Маркази, Ангиография Маркази, Радиоактив Йод билан даволаш маркази ва ЭКО маркази.

Ноёб технологиялар
Acıbadem Altunizade клиникасида жаҳондаги энг замонавий технологиялар йиғилган бўлиб, улар бутун дунё бўйлаб бир неча тиббиёт марказидагина тақдим этилган.

Gamma Knife ICON сўнгги авлоддаги ноёб қурилмаси стереотактик радиожарроҳликда «олтин стандарт» деб ҳисобланади ҳамда бош мия ўсимталари ва мия-васкуляр касалликларни очиқ жарроҳлик аралашувисиз битта сеанс давомида даволаши мумкин. Беморлар оғриқ сезишмайди, анестезия, чандиқ, операциядан кейинги асоратлар ва узоқ тикланиш каби нарсалардан қутуладилар. Жараён юқори профессионал мутахассислар жамоаси бошчилигида амалга оширилади, улар Gamma Knife қурилмаси ёрамида 6000дан ортиқ амалиётларни ўтказишган.

Туркиядаги биринчи TomoTherapy инновацион ускунаси томотерапияни ўтказишга мўлжалланган бўлиб, 4 см.дан катта бўлган ёки хавф ҳудудида жойлашган энг қийин ўсимталарни ҳам организм соғлом тўқималарига зарар келтирмай бир сеансда йўқотиш имконини беради.

Truebeam машҳур технологиясининг замонавий версияси – Vitalbeam ўз ичига радиация онкологиясининг энг яхши технологияларини қамраб олган бўлиб, бутун организмдаги эҳтимолий ўсимталарни юқори самара ва аниқликда даволаш учун қўлланилади.

Acıbadem Altunizade клиникасида бўлажак даволаш самараси боғлиқ бўлган касалликлар диагностикасига алоҳида эътибор қаратилади. Уни ўтказиш учун бу ерда энг илғор диагностика технологиялари жамланган. Улар орасида - FORCE CT энг замонавий кўп функционал томография тизими (у аъзолар ва тўқималар тасвирини минимал радиацион таъсир орқали юқори кенгликда олиш имконини беради, бу эса болаларда катта ўрин тутади), Sliding CT замонавий диагностика қурилмаси бор (у амалиёт вақтида компьютер томографиясини ўтказиш имконини беради, бу эса унинг натижадорлигини бир неча баробарга оширади).

Acıbadem Altunizade’да қўлланилувчи «Da Vinchi» жарроҳлик роботи шифокор бошқаруви остида онкология, гинекология, семизлик ва бошқа касалликларда минимал кесиш орқали мураккаб операцияларни ўтказишга қодир. Беморлар оғриқ, чандиқ, қон кетиши, асоратлар ва амалиётдан сўнг узоқ муддатли тикланиш каби нарсалардан хавотир олмасалар ҳам бўлади, шунингдек улар уйга тезроқ қайтиб кетишлари ҳам мумкин бўлади.

Барча хизматлар бир жойда
Acıbadem Altunizade’нинг ҳар бир бўлими керакли инфратузилма билан жиҳозланган, бу беморлар бир жойнинг ўзида барча тиббий хизматларни олишларида қўл келади ҳамда вақтни иқтисод қилиб, саломатликни тиклаш жараёнини тезлаштиради.

Тез ёрдам хизмати замонавий диагностика технологияси бўлган ва тадқиқотларни тезликда ўтказиш, керак бўлган ҳолатларда жарроҳлик амалиётини олиб бориш учун ўз амалиётхонасига эга. Check Up организмни текшириш учун марказлар ҳам саломатлик ҳолатини тез ва тўла диагностика қилиш учун барча керакли нарсага эга: уларда бир вақтнинг ўзида шифокор кўриги, турли тест ва таҳлиллар, ультатовуш ва рентгент тадқиқоти ўтказилади. Бунинг натижасида Acıbadem беморлари хонама-хона юриш ва навбатда туриш каби нарсалар ҳақида ўйлашмаса ҳам бўлади.

Ноёб сервис ва қулайлик
Acıbadem Altunizade клиникасида беморлар ва уларнинг яқинлари ўзларини максимал даражада қулай ва хавфсиз ҳис этишлари учун барча шароитлар яратилган. Клиниканинг барча бўлимларида умумий ва VIP-салонларга эга, телевизорлар, симсиз интернет, вақтни чоғ ўтказишга мўлжалланган уқаловчи ўриндиқлар билан жиҳозланган махсус кутиш ҳудудлари ташкил этилган, шунингдек беморлар яқинларини хабардор қилувчи хоналар бор. Тиббиёт муассасасида шунингдек кафе, сувенирлар дўкони, китоблар ва турли маҳсулотлар, банк бўлими ҳам бор. Юқори малакали ходимлар клиникага ташриф буюрганларга ёрдам кўрсатиш учун ҳар доим тайёрлар.

Acıbadem Altunizade’да ташриф буюрганларга қулайлик мақсадида махсус Beacon мобиль иловаси яратилган, у тиббиёт муассасида керакли жойга боришда ёрдам беради ҳамда вақтни тежашга ҳисса қўшади. У клиникага киришда телефонга хабар ва керакли шифокорга қандай бориш бўйича йўриқнома жўнатади. Бу ноёб сервис туфайли шифокорлар ва хизмат кўрсатиш ишчилари беморни тиббиёт муассасига келишини кузатишлари мумкин.

Беморлар клиника бўйлаб ҳаракатланиши учун турли трансфер турлари, хусусан аэропортдаги каби автоматлаштирилган ҳаракатланиш ўриндиқлари кўзда тутилган.

Болалар учун махсус шароитлар
Acıbadem Altunizade клиникасида кичик беморларга алоҳида эътибор қаратилади. Бу ерда уларнинг қулайлиги учун комплексли Педиатрия бўлими ишламоқда ҳамда у барча йўналишлар бўйича тиббий хизматлар кўрсатиш учун керакли барча нарсалар билан жиҳозланган. Болалар бўлими алоҳида кириш қисми, кўрик ва амалиёт кабинетлари жойлашган махсус ҳудудларга эга Тез ёрдам хизмати, алоҳида автомобиль қолдириш жойларига эгадир. Клиникада шунингдек болалар учун ўйин хоналари ҳам бор.

Хорижий беморлар ҳақида қайғуриш
Acıbadem Altunizade’да хорижий беморлар билан ишлаш Маркази ташкил этилган бўлиб, у хориждан келганлар ҳақида улар уйга қайтиб кетгунига қадар қайғуради. Кўплаб тилларда гаплаша олувчи юқори малакали таржимонлар беморларга шифокорлар билан мулоқот қилиш ҳамда турли масалаларни ҳал этишда ёрдам бериб боради. Улар шунингдек турли тилларда тақдим этилган Beacon клиника бўйича мобиль навигаторидан ҳам фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари, хорижий беморлар учун алоҳида терраса, дам олиш ҳудуди, компьютер хоналари бор. Уларга аэропортдан клиникагача ва тескари йўналиш бўйлаб бепул автомобиль тақдим этилади.

Ноёб инфратузилма
Acıbadem Altunizade клиникаси «интеллектуал бинолар» туркумига киради: у юқори технологиялар асосида лойиҳалаштирилган ҳамда қурилган, бунда автоматлаштирилган энергия ва ҳаво таъминоти тизимларидан тортиб, хавфсизликни назорат қилиш бўйича тизим алоҳида ўйлаб чиқилган. Тиббиёт маркази шунингдек LEED (The Leadership in Energy & Environmental Design) экологик сертификатига эга, у энергия самарадорлиги ва юқори экологик даража кўрсаткичларидан далолат беради. Клиника ҳаво тозалаш, энергия, сув ҳамда бошқа ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича ноёб тизимлар билан жиҳозланган ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича жиддий чоралар кўрмоқда. Масалан, унда оддий қоғоздан фойдаланилмайдиган ҳужжат айланиши қўлланилади.

Ҳозирнинг ўзида бизга мурожаат қилинг!
Сиз бизга сўнгги ўтказилган тадқиқотлар натижалари бўлган касаллик тарихингизни электрон манзил ёки Acıbadem сайти орқали юбориб, ACIBADEM шифокорларидан касаллик ва уни даволаш усуллари ҳақида бепул маслаҳат олиш имконига эгасиз.

www.acibadem.com.ru
international@acibadem.com.tr
+99895 144 54 45; +99890 907 65 81

Реклама ҳуқуқи асосида.