АҚШ президенти Дональд Трамп кейинги ҳафтада Иордания қироли Абдуллоҳ II билан Вашингтонда учрашув ўтказади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди. 

Маълум қилинишиса, учрашув 5 апрелда бўлиб ўтади. Учрашувда икки томоннинг "Яқин Шарқдаги ўзаро манфаатли масалалар, жумладан АҚШ ва Иордания ИШИД террорчилик гуруҳига қандай қилиб самарали зарба бериши, Суриядаги ихтилофга чек қўйиш ҳамда исроилликлар ва фаластинликлар ўртасида тинчликка эришиш масалалари бўйича фикрлар алмашиши режалаштирилмоқда.