Олмаота собиқ мэри Виктор Храпунов, унинг оиласи аъзолари ҳамда улар сохта компанияларига қарши даъво аризаси Калифорния штати судида кўриб чиқилади. Бу ҳақда Қозоғистон адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маҳкамадан эслатишларича, 2014 йилда Олмаота ҳокимияти собиқ шаҳар ҳокими Виктор Храпунов, унинг оиласи аъзолари ва уларнинг АҚШ ҳамда бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказилган сохта компанияларига қарши даъво аризасини Калифорния штати судига берганди. Ариза олтита талабдан иборат бўлиб, улар орасида уюшган жиноятчилик ва коррупция билан кураш ҳақидаги қонунни бузиш, Олмаота аҳолиси манфаатлари хизмат қолиш борасидаги мажбуриятларга амал қилмаслик, ўзганинг мулкини ноқонуний равишда эгаллаб олиш ва шу мақсадда жиноий тил бириктириш кабилар бор.

"Храпуновлар ва уларнинг сохта компаниялари Калифорнияда кўчмас мулк объектлари ва қимматбаҳо автомобилларни Олмаота бюджетидан ўғирланган маблағлар ҳисобидан сотиб олишган", - дея хабар беришган маҳкамада.

Вазирлик маълумотига кўра, Олмаота аризаси Калифорния штати округ суди томонидан рад этилган. Қозоғистон адлия вазирлиги ва ҳокимият Калифорния штати апелляция судига протест юборишди.

"Иккинчи инстанция суди Қозоғистон Республикасининг бу талабини қондирди ва қуйи поғона округ суди қарорини бекор қилди. Эндиликда Олмаота шаҳрининг Храпуновларга қарши даъвоси Калифорния штати судида кўриб чиқилади", - дея хабар беришган вазирликда.