АҚШнинг Атланта шаҳрида I-85 автмагистралининг бир қисми қулаб тушди. Воқеа йўл ўтказгич остида кучли ёнғин юз бергандан кейин юз берган. Бу ҳақда Fox5 телеканали хабар бермоқда.

Қутқарувчиларнинг фикрича, магистраль остида пластмасса қувурлар ёниб кетган. Сўнгра олов кўприкка ўтган ва шундан кейин йўлнинг катта қисми қулаб тушган. Мутахассислар ёнғин туфайли магистрал конструкцияси эриб кетишидан хавотир билдиришмоқда.      

Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ўт ўчирувчилар ёнғинни бостиришга уринмоқдалар.