Бангладешнинг марказий қисмида жойлашган Мегна дарёсида паром чўкиб кетган ва 3 киши ҳалок бўлиб, 9 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Сонаргаон округи полицияси маълумот берган.

Ҳуқуқ тартибот органлари маълумотига кўра, ҳодиса 31 март тонгида рўй берган. Паромда 40 нафардан ортиқ йўловчи бўлган. Уни кучли тўлқин ағдариб юборган. Бортда бўлганларнинг аксари қуруқликкача сузиб келган.

Бу ҳафта давомида иккинчи марта паром чўкиб кетиши ҳисобланади. 28 март куни Бангладешнинг жанубидаги Пангчуи дарёсида паром чўкиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлганди, 13 киши ҳануз бедарак кетган ҳисобланмоқда.