Энг йирик алоқа оператори Beeline Қашқадарё вилояти ҳудудида GSM ва 3G тармоқлари ҳажми ва қоплами кенгайгани ҳақида хабар берди. Янги база станциялари Қарши шаҳрида ва Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ишга туширилди. 

“Янги база станцияларнинг ишга туширилиши алоқа ва мобил интернет сифатини сезиларли даражада яхшилади, - дейди Unitel‘нинг Жанубий ҳудуди филиали директори Улуғбек Ахмедов. – Beeline кўп йилдан бери Қашқадарё вилоятида биринчи рақамли оператор бўлиб келмоқда, ва биз ушбу ҳудудда тармоқ ривожланишига катта аҳамият берамиз. Ишонаман, тармоқ ривожланишига бўлган бундай ёндашув Beeline сифатли хизматларни тақдим этувчи мақомини келажакда ҳам сақлаб қолишга имкон беради”.

Маълумот учун, Beeline бренди Ўзбекистон республикаси ҳудудида МЧЖ Unitel’нинг савдо белгиси ҳисобланади. Компания 1996 йилда ташкил этилган. 2016 йил натижалари бўйича компания абонентларининг сони 9 506 503 кишини ташкил қилди.