30 март куни Брюсселда Туркия консуллиги биноси олдида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған тарафдорлари ва унга қарши чиқаётганлар ўртасида муштлашув юз берди.

Belga ахборот агентлигининг маълум қилишича, воқеа оқибатида бир неча киши жароҳат олган. 

Таъкидланишича, полициячилар чақириқ бўйича тезда етиб келишган ва муштлашувни тўхтатишган. Бу ҳодиса юзасидан тергов қўзғатилган. 

Ҳозирча жабрланганларнинг сони маълум қилинмаган. Ҳибсга олинганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.