Жанубий Кореянинг Kia компанияси Stinger фастбекига доир тафсилотларни маълум қилди. У бренднинг энг тез машинаси ва қувватли автомобили ҳисобланади. У бренднинг энг тез машинаси ва қувватли автомобили ҳисобланади. У нолдан соатига 100 км тезликка аввал хабар қилинганидек, 5,1 сонияда эмас, 4,9 сонияда эришади. Бу ҳақда ишлаб чиқарувчи Сеул моторшоуси доирасидаги тақдимот маросимида маълум қилган. 

Kia Stinger моделининг жаҳон тақдимоти шу йилнинг январь ойида Детройт автошоуси доирасида бўлиб ўтган эди. Айнан ўша ерда, фастбек беш сониядан бироз кўпроқ вақт ичида юзга чиқа олиши айтилганди. 

Таққослаш учун айтиш мумкинки, BMW M3 бу кўрсаткичга эришиш учун 4,1 сония сарфлайди. 

Машинанинг энг кучли намунасига 6 цилиндрли, 370 от кучига эга жуфт турбо мотор ўрнатилади. 3,3 литр двигатель 8 босқичли автоматик узатмалар қутиси кўмагида машинани ҳаракатга келтиради. 

Stinger V6 моторидан ташқари  255 от кучига эга 2,0 литрли «турботўртлик» ҳамда 200 от кучига эга 2,2 литрлии дизель мотор билан ҳам жиҳозланади.