Номаълум ғаразгўй хакерлар Франция президенти Франсуа Олланднинг расмий Facebook саҳифасини бузиб, унда «истеъфога чиқиши муносабати билан ўтказиладиган кеча»га таклифономани жойлаштиришди. Бу ҳақда BFM TV хабар қилмоқда.

Эълонга мувофиқ, тантанали кеча 7 май куни Елисей саройида бўлиб ўтиши керак. Эълон бир соатга яқин турганидан сўнг, олиб ташланди. Шунга қарамай, фойдаланувчилар эълоннинг скриншотларини кўпайтириб ижтимоий тармоқларда тарқатишга улгуришди. 

Франция президенти маъмурияти, ҳозирча, воқеани изоҳлаганича йўқ. Телеканалнинг таъкидлашича, бу каби ҳолат 2011 йилда ҳам кузатилган, ўшанда Николя Саркози жабрдийдага айланган эди.