Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш бўйича танлов ўтказиш борасида мамлакат ҳукуматининг қарори чиққан эди. Facebook ижтимоий тармоғидаги “Скульптуры Узбекистана” гуруҳида мазкур танловда иштирок этувчи ҳайкаллар намуналарига доир суратлар жойлаштирилди

Улар Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ўрнатиладиган ҳайкаллар халқаро танловида иштирок этади. 

Эслатиб ўтамиз, 31 март куни халқаро танловга намуналар тақдим этиш бўйича сўнгги кун бўлиб, 10 апрелгача махсус кўргазма ташкил этилади. Унда барча хоҳловчилар тақдим этилган намуналар билан танишиш имкониятига эга бўлишади.