Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ABC News телеканалига берган интервьюсида Россия ва АҚШ муносабатлари айни дамда афтидан “совуқ уруш” давридан ҳам ёмонроқ эканини маълум қилди.

Бошловчининг Россия ва АҚШ янги “совуқ уруш” ҳолатида экани ҳақидаги саволга, Песков “Янги “совуқ уруш? Вашингтондаги амалдаги президент маъмурияти хатти-ҳаракатини эътиборга олсак, балки, ундан ҳам ёмонроқ” дея жавоб берди.

Песков АҚШ собиқ президенти Барак Обама маъмуриятининг лавозимдан кетишдан бироз аввал қабул қилган қарорларини эслашга чақирди, улар орасида россиялик дипломатларниг чиқариб юборилиши ҳамда Нью-Йорк ва Вашингтондаги Россия дипломатик биноларини “эгаллаб олиш” бор.

“Дунёда бундай дипломатик муносабатлар кўплаб ўн йилликлар давомида юз бермаганди”, - дея таъкидлаб ўтди у. Песков сўзларига кўра, бундай хатти-ҳаракатлар икки томонлама муносабатларга жиддий зарар етказди.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви икки мамлакат муносабатлари яхшиланишида омил бўлиши мумкинлиги ҳақида маълум қилгани борасида хабар бергандик.