Олимлар қўл увишишнинг энг кенг тарқалган сабабларини маълум қилишди. Қўлларнинг нотўғри ҳолатда қолиши ҳар доим ҳам уларнинг увишишига сабаб бўлавермайди. "Ортодокс" тиббий портали мутахассисларнинг қўл увишиш сабаблари ҳақидаги маълумотини тақдим этди. 

Олимларнинг таъкидлашича, қўл увишишига биринчи сабаб - бўйин остеохондрози - у қўл увишишидан ташқари яна бош оғриғи ва координациянинг бузилишига ҳам олиб келади. Иккинчи сабаб сифатида туннель синдроми келтирилган - у доимо бир хил қўл меҳнати билан шуғулланадиган кишилар: тикувчилар, мусиқачилар ва дастурчиларда учрайди. Шунингдек қўлларнинг увишиши паришонхотирлик белгиси ҳам бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, вена тромбози, қандли диабет, камқонлик ҳамда елка бўғимлари невралгияси ва яллиғланиш каби касалликлар ҳам қўллар увишишига сабаб бўлади. 

Энг хавфли асорат сифатида эса фалаж тан олинган. Унинг белгилари (қўллар увишиши, фикрлар тарқоқлиги, кўриш қобилияти ва координациянинг бузилиши) пайдо бўлиши биланоқ иккиланмай тез тиббий ёрдам чақириш тавсия этилади.