Миллий баскетбол ассоциациясининг "Кливленд" клуби ўйинчиси Леброн Жеймс доимий чемпионат доирасидаги “Чикаго” қарши баҳсда 26 очко тўплаб, МБАнинг энг сермаҳсул ўйинчилари рўйхатида еттинчи ўринга кўтарилиб олди. У бу кўрсаткич бўйича афсонавий баскетболчи Шакил О'Нилни ортда қолдирди.

Эндиликда 31 ёшли Жеймснинг ҳисобида 28 599 очко (ҳар бир ўйинда ўртача 27,1 очко) бор. О'Нил эса "Лейкерс", "Орландо", "Майами", "Финикс", "Кливленд" ва "Бостон"да ўйнаб, фаолияти давомида 1207 ўйинда 28 596 очкони йиғишга муваффақ бўлган. Жеймс эса бундай кўрсаткичга эришиш учун 1055 ўйинда қатнашди.

Маълумот учун, рўйхатнинг биринчи ўрнида Карим Абдул-Жаббор қайд этилган, унинг ҳисобида 38 387 очко бор.