Microsoft компанияси фирма дўконларида Samsung Galaxy S8 ва S8+ смартфонларини ўз дастурий таъминоти ўрнатилган ҳолда сотишни режалаштирмоқда. 

Samsung Galaxy S8 Microsoft Edition телефонига ҳозирданоқ буюртма бериш мумкин. Бунинг учун Microsoft компаниясининг АҚШдаги чакана савдо дўконларига мурожаат қилиш лозим. Смартфонларда Microsoft дастурий таъминотидан ўрин олган илова ва хизматлар мавжуд бўлади. Уларни фойдаланувчи Wi-Fi тармоғига уланиши билан юклаб, ўрната олади, деб ёзмоқда DigitalTrends.

Айтиш жоизки, Samsung Galaxy S6 ва S7 телефонларига Microsoft компаниясининг айрим иловалари, хусусан, Skype, OneDrive ва OneNote кабилар ўрнатилган эди. Улар S8 смартфонининг оддий намунасида ҳам бўлади. Microsoft Edition моделида Outlook почта хизмати ва Cortana овозли ёрдамчиси ўрнатилади. 

Техник жиҳатдан Samsung Galaxy S8 Microsoft Edition бир қарашда смартфоннинг Андроид намунасидан умуман фарқ қилмайди.