Украина Олий радаси депутати Надежда Савченко президентлик сайловларида иштирок этиши мумкинлигини билдирди. У бу ҳақда Postimees’га берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Бу менга сўнгги вақтларда берилаётган энг кўп саволлардан бири, сабаби барча вазият кескинлашаётганини ҳис этмоқда», - дея айтиб ўтди у.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда Украинада киши ҳукумат тепасига ҳалол йўл билан келиши мумкин бўлган «эволюцион йўл» йўқ, мажбурий йўл – бу бир вақтдаги ҳам эволюция, ҳам инқилоб.

«Мамлакатни бўлиб ташламаслик учун хатога йўл қўймаслик жуда муҳим. Ўйлаш керак! Мен кишиларга бу кераклигини тушунсам, унда шу йўлни танлайман. Мен ҳаво-десант қўшинларида хизмат қилганман, у ерда эса - «Биздан бошқа ҳеч ким!» деган шиор бор. Шунинг учун биз бўлмасак, унда ким?» - дея маълум қилди Савченко.

Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, Украинанинг амалдаги президенти Пётр Порошенкода иккинчи муддатга сайланиш учун имкониятлар йўқ, сабаби «ҳеч ким уни шунча қон тўкилиши, коррупция учун кечирмайди».

«Агарда у ўз фойдасига овозларни ҳисобласа, унда уни Януковичдан ҳам баттарроқ тақдир кутмоқда!» - дея қўшимча қилиб ўтди депутат.