31 март эрталабки пайт Нью-Йоркда кучли портлаш содир бўлди. Зарба тўлқинидан Юнион-сквер ёнидаги китоб дўконининг пешойналари чил-чил бўлган. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда

Портлаш ер ости коллекторида юз берган. Портлашдан кейин люклар остидан қора тутун кўтарилган. Портлаш Бродвей ва 12-Шарқий кўчаларининг кесишмасида юз берган. Яқин атрофдаги уйларда яшовчи аҳоли эвакуация қилинган. Воқеа жойига шаҳарнинг фавқулодда хизматлари етиб келган. Дастлабки маълумотларга кўра, маиший газ портлаган.