Америкалик актёр Брэд Питт таниб бўлмас даражада озиб кетди, деб ёзади Daily Mail. Нашр актёрнинг Лос-Анжелес шаҳрида олинган янги фотосуратларини тақдим этган.

Таъкидланишича, Питт ўзининг “соясига” айланиб қолган, унинг озғинлиги эса ҳайратга сабаб бўлган.

Газетанинг қайд этишича, бунда актриса Анжелина Жоли билан ажрашиш ва суддаги “хунук” қарама-қаршилик ўз таъсирини ўтказган.