Жанубий Кореянинг собиқ президенти, порахўрлик ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланиб, 30 март куни кечқурун ҳибсга олинган Пак Кин Хе 10 метр кв майдонни эгаллаган хонада сақланмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлигидаги манбага асосланган ҳолда Ёнҳап агентлиги хабар берди.

"Собиқ президент Пак Кин Хе Сеулдаги маҳбуслар учун марказда, 3,2 пхён (10 кв м) майдонни эгаллаган камерада сақланмоқда", дейилган хабарда.

Агентлик хабарида қўшимча қилинишича, бундай хона одатда 6 киши учун мўлжалланади, айни вақтда бу хонада собиқ президент ёлғиз.

Собиқ президент пайшанба оқшомида суд берган ордер асосида ҳибсга олинди. Корея Республикаси прокуратураси тегишли сўровни 27 март куни судга юборганди ва суд тергов томонидан собиқ президентга қарши илгари сурилган айбловларни қабул қилди. У 13 пункт бўйича, жумладан порахўрлик, мансабни суиистеъмол қилиш, ноқонуний босим уюштирганлик ва давлат сирларини ошкор этганликда айбланмоқда. 

Суд Пак Кин Хени ҳибсга олишга ордер берди