Интернетда АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи ўтирган столлардаги буюмларни ҳамиша у ердан-бу ерга суриб қўйиши видеоси пайдо бўлди. Daily Mail нашрининг фикрича, Трампнинг бу одати унинг руҳий бузилишдан азият чекишидан дарак беради.

Видеодан Оқ уй раҳбари столдаги қоғозларни бир неча маротабалаб тўғрилаб қўйиши, олдида турган стаканларни, улар учун тагликларни ва бошқа буюмларни керак бўлса-бўлмаса суриб қўйишини кўриш мумкин. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг тахмин қилишларича, Трамп руҳиятнинг обсессив-компульсив бузилишидан азият чекиши мумкин.

Бундан ташқари, Трампнинг Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашувда ўзини тутиши ҳам эътибор тортган. Учрашув вақтида Трамп Абэнинг қўлини 20 сония давомида силкитиб турган. Бундай "қуюқ сўрашишдан" Абэда ҳаттоки бир лаҳзага азобланаётгандек юз ифодаси пайдо бўлган. 

Руҳиятнинг обсессив-компульсив бузилишида одамда ўз-ўзидан турли хаёлдан чиқмайдиган, қўрқув уйғотувчи фикрлар кела бошлайди. Бунда одам бу фикрлар сабабли юзага келган хавотирдан турли ҳаракатлар билан халос бўлишга уринади.