Оқ уй америкалик ҳарбийларга Сомалида "Ал-Шабоб" гуруҳи жангариларига авиазарбалар бериш бўйича кенгроқ ваколатлар берди. Бу ҳақда Пентагондаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Манбалариннг айтишича, Сомалининг баъзи ҳудудлари АҚШ маъмурияти томондан 180 кунга "фаол ҳарбий ҳаракатлар ҳудуди" деб тан олинган. Мамлакат пойтахти Могадишо шаҳрига бу тартиб татбиқ қилинмайди.