Фигурали учиш бўйича икки марта Олимпиада чемпиони, россиялик Евгений Плющенко спортчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

«Келгуси Олимпия ўйинларига спортчи сифатида бормайман. Мен спортчилик фаолиятимни якунладим», — дея Плющенконинг сўзларини келтирган «Матч ТВ».

Плющенко ўз мактабини очишни ва мураббий сифатида ишламоқчи эканини айтган.

Евгений Плющенко 2006 йилда Туринда ва 2014 йилда Сочида ўтказилган Олимпия ўйинларида чемпион бўлган, Солт-Лейк-Сити (2002) ва Ванкувер (2010) Олимпиадаларининг кумуш медаль совриндори бўлган.

Бундан ташқари ушбу россиялик спортчи 3 марта жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан, 7 марта Европа чемпионатида тенгсиз бўлган.