Туркияда конституциявий ислоҳот бўйича референдум ўтказилиши олдидан жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича ўтказилган сўровномалар мамлакатнинг асосий қонунини ўзгартириш тарафдорлари ва унга қарши чиқаётганлар деярли тенг миқдорда эканлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Туркиянинг олий сайлов кенгаши 16 апрелга Туркия конституциясига ўзгартиришлар пакети бўйича референдум ўтказилишини белгилади. Уларда мамлакатдаги парламент бошқарув шакли президент бошқаруви шаклига ўзгартирилиши кўзда тутилган. Бошқарувнинг президент шаклига ўтиш бўйича ўзгаришлар Туркия парламенти томонидан маъқулланган ва мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған томондан имзоланган.     

Туркиянинг етакчи Адолат ва тараққиёт партиясининг юқори лавозимдаги аъзолари ахборот агентлигига ўтказилган сўровномага кўра Туркиянинг 52 фоиз аҳолиси конституцияга киритиладиган ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилганлар. Март ойи бошида бу кўрсаткич 55-56 фоизни ташкил қилганди.   

ORC компанияси ўтказган сўровномага кўра, ўзгаришларни қўллаб-қувватловчилар 55,4 фоизни ташкил қилмоқда.  

Бироқ Gezici компанияси ўтказган тадқиқотлар бир неча ойдан бери сўралганларнинг 51-53 фоизи ўзгаришларга қарши чиқаётганини кўрсатмоқда. 

Бирорта сўровнома Эрдўған умид қилаётган ўзгаришлаарни қўллаб-қувватлашнинг 60 фоизлик кўрсаткичини кўрсатмаган.