АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон НАТО альянсининг асосий вазифаларидан бирига ойдинлик киритди. Унга кўра, «Россия агрессияси»га қарши курашиш ташкилотнинг бош мақсадларидан бири бўлиб қолади. 

Давлат котиби НАТО ташқи ишлар вазирларининг Брюсселда бўлиб ўтган учрашувида шундай баёнот берган. 

«Бизнинг вазифаларимиз орасида ИШИД устидан ғалаба қозониш биринчи ўринда туради, бу террорчи гуруҳ НАТОнинг барча аъзолари ва ҳамкорлари учун умумий таҳдиддир. Бироқ, Шимолий Атлантика альянсининг асосий вазифаларидан бири Россия ташвиқоти ҳамда агрессиясига қарши туришдан иборатдир», — деган Тиллерсон.

Унинг сўзларига кўра, бу «баъзан мажбурлаш, баъзида аксинча усуллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши керак».

Тиллерсон, шунингдек, ташкилотнинг барча аъзолари НАТО бюджетига ЯИМнинг 2 фоизи миқдорида маблағ ажратиши ёки яқин орада ушбу кўрсаткичга эришиш борасида дастур ишлаб чиқиши керак. Унинг сўзларига кўра, бу натижа НАТОнинг 2017 йил май ойида бўлиб ўтажак саммитига қадар амалга оширилиши керак.