Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Шу мақсадда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида март ойи бошидан буён 115та ҳолат аниқланиб, жами 2 кг 423 грамм гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шундан 2 кг 228 грамм марихуана, 23 грамм гашиш, 16 грамм опий, 155 грамм бошқа турдаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган. 

24-30 март оралиғида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 21 та ҳолат аниқланиб, жами 308 грамм гиёҳвандлик воситалари далилий ашё тариқасида олинган. Шунингдек, гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун ташкил этилган 3та бангихона аниқланган.