Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ходимлари маданият ва истироҳат боғлари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини қўшишди. Технопарк муҳандислари жамоаси 4-босқич талабалари билан ҳамкорликда аттракционга мўлжалланган мини-автобус ишлаб чиқишди ва қуришди.

Мини-автобус 20 кишига мўлжалланган бўлиб, ундан ташқари яна локомотив ва 4 вагондан иборат поезд ҳам яратилди. Автобус ва локомотив 5,5 с. қувватлантириш аккумулятор батареясида ишлайди. Ҳар иккисининг қуввати 900 Вт.га, тезлиги эса соатига 10 километрга етади.