Тожикистондаги Ҳарбмайдон полигонида 30 март куни Россия ва Тожикистон қуролли кучлари қўмондонлик-штаб машқлари якунланди. Улар 27-30 март кунлари Тожикистон жанубидаги еттита полигонда бўлиб ўтди.

Сўнгги босқичда икки давлат ҳарбий хизматчилари ноқонуний қуролланган тузилмаларни аниқлаш, тўсиш ва йўқ қилиш бўйича ўзаро ҳаракатлар орқали ишлашди.

Тактик машқларда БТР-80, БТР-82, БМП-2, Т-72 танклари, 2С1 «Гвоздика» 122-мм. ўзи юрадиган артиллерия қурилмаси ва БМ-21 «Град» реактив тизимларидан фойдаланилди.

Ҳаводан қўшинлар бирлашган гуруҳини қўшма авиация гуруҳи қўллаб-қувватлаб турди. Унинг таркибидан Су-24М бомбардимончилар, Су-25 ҳужумкор самолётлари, Ту-22М3 узоқ масофали бомбардимончилари, Ми-8 ва Ми-24 транспорт-жанговар вертолётлари жой олган.

Тожикистон ҲҲК ва Марказий ҳарбий округ жосус-самолётлари «жангарилар»нинг ҳаракатланиш йўналишлари бўйича ҳам ишлашган.

«Ҳарбмайдон» полигонидаги тактик машқларда 2 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар қатнашди, 700га яқин ҳарбий ва махсус техникадан фойдаланилди.