АҚШ президенти Дональд Трамп жума, 31 март куни мамлакат савдо дефицити сабабларини аниқлаш мақсадида кенг кўламли тадқиқот ўтказиш вазифасини топширди. Бу ҳақда АҚШ савдо вазири Уилбур Росс маълум қилди, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Шунингдек президент савдо санкцияларини қўллашни кучайтириш бўйича қадамларни қўяди. Агентликнинг таъкидлашича, Трамп бундай қарорни ХХР раиси Си Цзиньпин ташрифидан бир неча кун аввал қабул қилмоқчи – айнан Америка президенти Хитойни АҚШ савдо камомадида кўп бора айблаганди.

Росснинг сўзларига кўра, тадқиқот ҳар бир мамлакат ва ҳар бир маҳсулот тури бўйича савдо муносабатларини қамраб олади. Унинг натижалари Қўшма Штатлар ташқи савдо сиёсати курсига таъсир кўрсатади.

Аввалроқ Трамп Си Цзиньпин билан учрашув “жуда оғир” бўлиши ҳақида маълум қилгани борасида хабар бергандик.