АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг собиқ давлат котиби Кондолиза Райс билан учрашди, деб хабар бермоқда Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер.

"Президент бугун эрталаб Оқ уйда президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ва давлат котиби Кондолиза Райсни қаршилади", деб ёзди Спайсер твиттерда ва хабарга Трамп ҳамда Райснинг Овал кабинетда тушган суратларини илова қилди.

Спайсер учрашув тафсилотларини келтирмаган.

Кондолиза Райс 2005-2009 йилларда давлат котиби, 2001-2005 йилларда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимларини эгаллаган. Райс АҚШнинг собиқ президенти Кичик Жорж Бушнинг иккала маъмуриятида ҳам ишлаган.