Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер агар АҚШ президенти Дональд Трамп европаликларни Буюк Британиядан ўрнак олиб, Европа Иттифоқидан чиқишга чақиришини бас қилмаса, АҚШнинг Огайо ва Техас штатлари учун мустақиллик талаб қилиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Politico нашри ёзмоқда.

Юнкер бу ҳақда Мальтада Европа халқ партияси конгрессида Буюк Британия Европа Иттифоқини Brexit жараёни бошлангандан хабардор қилгандан кейин айтди. 

Юнкернинг айтишича, Brexit баъзи сиёсатчилар, жумладан Трамп Европа Иттифоқининг таназзулга учрашини истаётган бўлсалар ҳам бундай бўлишини англатмайди.