Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 25 - 26 март кунлари таэквондо ITF бўйича халқаро “Северний Палмира” кубоги бўлиб ўтди.

Беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашди. Ҳамюртларимиз жамоавий ҳисобда учинчи ўринни эгаллашди.

Спортчиларимиздан Шарифжонов Шохрухмирзо, Миркамилов Файзираҳмон, Миркамилов Абдураҳмон, Алимжонова Раббона, Рустамов Абдувоҳидлар ўз вазн тоифаларида ва тул баҳсларида фахрли ўринларни эгаллашди.