Австралияга март ойи охирида тахминан 60 минг уйни чироқсиз қолдирган тропик довул ёпирилди. Қутқарув хизмати аҳолига эҳтиётроқ бўлиш ҳамда уйни шарт бўлмаса, тарк этмасликка чақирди. Бироқ бу сёрфингчиларни тўхтатиб қола олмади – улар пўртана пайтида тўлқинларни “ўз измига туширишга” уриниб кўришди. Роликка News.com.au нашри эътибор қаратди.

Видео экстремаллар гуруҳини дарё олдида пайқаб олган маҳаллий аҳоли вакилларидан бири томонидан олинди. Улар сёрфлар ва бодибордларда тўлқин бўйлаб ҳаракат қилишди, бир шахс эса ҳаттоки сув мотоциклида ҳам ўтишга муваффақ бўлган.