Warner Bros "Бэтгерл" ҳақида фильм олишни бошлади

Маданият 31 Март 2017 4733

Warner Bros. кинокомпанияси "Бэтмен" коинотидаги суперқаҳрамон қиз - "Бэтгерл" ҳақида фильм олишни бошлади. Бу ҳақида NME хабар берди

Лентанинг режиссёри, сценарийнависи ва продюсери - Жосс Уидон. У "Қасоскорлар", "Қасоскорлар: Альтрон даври" картиналари ва Нил Патрик Ҳаррис иштирокидаги "Даҳшатли Докторнинг мусиқий блоги" мини-сериалини суратга олган. Шунингдек Уидон "Ўйинчоқлар тарихи" ва мультфильми ҳамда "Ўрмондаги кулба" қора комедияси сценарийсини ёзган. 

Фильмдаги актёрлар номи ҳозирча ошкор этилмаган. Манбада "Бэтгерл"да "Бэтмен" коинотидаги персонажлар ҳам бўлиши таъкидланган. 

DC комиксларида Бэтгерл номи остида бир неча қаҳрамон кўриниш берган. Баъзи версияларда персонажлар тарихи Бэтмен тарихини такрорлаган, бошқаларида эса Бэтгерл суперқаҳрамоннинг шериги сифатида қатнашган. Персонаж 1997 йилги Жорж Клуни, Арнольд Шварцнеггер ва Ума Турман иштирокидаги "Бэтмен ва Робин" фильмида пайдо бўлган.

Кўпроқ янгиликлар