АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден Пенсильваниядаги университетда мамлакатнинг амалдаги президенти Дональд Трамп «улғайиши» ва «твиттерда ўтиришни бас қилиши» кераклиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда The Hill хабар тарқатган.

Ундан талаба «президент Трампга қандай маслаҳат бера олиши мумкинлиги» ҳақида сўраганида, Байден «улғайишни» дея жавоб берган.

Собиқ вице-президент шунингдек, президент «у твиттердан фойдаланишни бас қилиши кераклигини» қўшимча қилган.

Бундан олдинроқ Байден 2016 йилги президентлик сайловларида иштирок этган бўлганида, унда ғалаба қозонган бўлиши ҳақида гапирганди.