"Барселона" клуби Youtube’да 5 карра "Олтин тўп" соҳиби Лионель Мессининг клубнинг ўсмирлар жамоаси учун тўп сургани тасвирланган видеони жойлаштирди. Видеода 15 ёшли Месси ўйнаган учрашувдан лавҳалар акс этган.

Мессининг "Барса"нинг 16 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоасида қандай тўп сургани кадрлари илк бор намойиш қилинди. Аргентиналик бу жамоада 9, 10 ва 15-рақамлар остида тўп сурган. Ўша жамоанинг мураббийи кейинчалик Тбилисининг "Динамо"си билан ишлаган Алекс Гарсия бўлган.

Месси "Барселона"нинг машҳур Ла Масия футбол академиясига 2000 йилда 13 ёшида қабул қилинган. 4 йил ўтиб футболчи "Барселона"нинг асосий таркибида илк бор майдонга тушган. Месси шу вақтдан бери клуб учун 600 дан кўпроқ ўйинда майдонга тушиб, 500 дан кўпроқ гол урган.