Нукусда Халқ қабулхонаси 6 йил ишсиз юрган олий маълумотли қизни ишга жойлади

Жамият 01 Апрель 2017 9603

Маълумки, 2016 йил 28 декабрда қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони асосида бугунги кунда барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолият олиб бормоқда.

Бу борада Нукус шаҳридаги Халқ қабулхонасида ҳам фуқароларни қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва сақлаш замонавий ахборот-технологиялари асосида ташкил этилган.

-Фермер хўжалигимизга техника сотиб олиш учун кредит маблағларини чиқаришда айрим қийинчиликларга учраган эдик, - дейди Нукус туманидаги «Азамат КАА» фермер хўжалиги иш юритувчиси Байрам Жуманиязов. –Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нукус шаҳридаги Халқ қабулхонасига мурожаатимиздан сўнг 1 кун ичида кредит пулларини чиқариб беришди ва қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиб, бугунги кунда баҳорги дала ишларига ишлатмоқдамиз.

-2011 йили олий таълим муассасини тамомлаб, 6 йилдан буён ишга жойлаша олмай келаётгандим, - дейди Нукус шаҳри, Қ.Тилеўмуратов кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Гулнара Берданова. – Президентимизнинг Нукус шаҳридаги Халқ қабулхонасига қилган мурожаатимдан сўнг 8 кунда «Савдогарбанк»нинг Нукус мини банкига ишга жойлашдим. 

Дарҳақиқат, бугунги кунда Халқ қабулхоналари том маънода инсонлар масала ва муаммоларини ҳал этишга хизмат қиладиган масканга айланди. Чунки, аҳоли муаммоларини шу куннинг, ҳозирнинг ўзида ҳал қилиш – давр талабидир.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар