АҚШ Қрим Украинага қайтарилмагунча Россиядан санкцияларни олмайди, деб айтди АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда

"Украинанинг АҚШ ва НАТО томонидан қўллаб-қувватланиши барқарор қолмоқда. Биз ҳар бир вазирлар учрашуви ва саммитда қайтарганимиздек, Россия Украинага қарши тажовузкор кампанияни бошлаганидан бери НАТО иттифоқдошлари Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлаб келадилар", деб айтган Тиллерсон НАТОга кирувчи давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги учрашувида.

Унинг айтишича, АҚШ Россиядан Минск келишувлари бажарилишини талаб қилишда давом этади.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти вакили Марк Тонер АҚШнинг Россияга Қримни қўшиб олгани сабабли киритган санкциялари у яриморол устидан назоратни сақлаб қолгунича амал қилишини айтган.