Beeline Ўзбекистон компанияси Тошкент шаҳридаги мижозларига махсус мурожаат қилди

Ўзбекистон 01 Апрель 2017 37581

2017 йил 1 апрель куни Тошкент шаҳридаги Status Silver+ ва Status Gold+ тариф режаларининг айрим мижозлари ҳисобидан белгиланган суммадан кўпроқ маблағ ечиб олингани хусусида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлган эди. Шу муносабат билан, Ўзбекистонда фаолият юритувчи Beeline компанияси махсус баёнот билан чиқди. Унинг матни компания сайтида жойлаштирилган. Унда шундай дейилади: 

“Бугун компания тизимларининг янгиланиши жараёнида Статус тарифлари мижозларининг бир қисми ўз абонент балансларининг нотўғри акс эттирилганини кўришди. Бу тизимдаги хатолик туфайли содир бўлди ва айни пайтда хатолик бартараф этилди, буни *102# коди орқали текшириб кўриш мумкин.

Биз ҳар бир мижозни қадрлаймиз, шунинг учун ушбу муаммога дуч келган ҳар бир абонентга бир ой бепул мулоқот тақдим этилади. Апрель ойи учун абонент тўлови уларнинг ҳисобларидан ечиб олинмайди. Бу келиб чиққан ноқулайликлар учун бонус тариқасида тақдим этилади. Шунга кўра, дақиқалар, СМС ва интернет траффики тариф шартлари бўйича тўлиқ ҳажмда тақдим этилади. Биз билан эканлигингиз учун ташаккур!”, - дейилади баёнотда. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар