Чехиянинг элчиси "рафиқасини жиловлай олмагани" сабаб хориждаги ишидан маҳрум бўлди

Жаҳон 01 Апрель 2017 11992

Чехиянинг Швейцария ва Лихтенштейндаги элчиси Карел Борувка ўз рафиқасининг ижтимоий тармоқларда билдирган фикрлари сабабли хориждаги ишидан маҳрум бўлди. Унга 30 апрелгача уйга қайтиш буюрилган.

Праганинг Lidovky порталига элчининг маълум қилишича, у Чехия ташқи ишлар вазирлигига "ҳеч қандай асосларсиз" ўтказилиши ҳақида билдиришнома олган. Бироқ унинг айтишича, Чехия ташқи ишлар вазири Лубомир Заоралек у билан ёзишмаларда уни ўзининг рафиқасини ижтимоий тармоқларда "жиловлай олмасликда" айблаганди.

"Айнан шу ҳолат менинг шошқалоқлик билан бўшатилишимга сабаб бўлган", деб айтган элчи.

Гап шундаки, турмуш ўртоғи каби Чехия социал-демократик партияси аъзоси бўлган элчининг рафиқаси Алена Борувкова твиттерда партиядошлари, таниқли журналистлар, ҳаттоки турмуш ўртоғи раҳбариятини ҳам кескин танқид остига олиб келган. 

"Бунга ақл бовар қилмайди. Чехия дипломатиясида бунга ўхшаш ҳодисани эслай олмайман. Бу ташқи ишлар вазирлиги ходими ҳисобланмайдиган, алоҳида шахс бўлган рафиқамнинг шахсий ҳуқуқи", деб эътироз билдирган элчи.  

Кўпроқ янгиликлар