Fuji Heavy Industries компанияси номини Subaru’га ўзгартирди

Технология 01 Апрель 2017 2394

Япониянинг Fuji Heavy Industries машинасозлик компанияси 1 апрелдан ўзининг номини Subaru номига ўзгартирди. Аввал бу ном автомобиль маркасига тегишли бўлганди. Бу ҳақда концерн тарқатган хабарда маълум қилинди.  

"Компания номининг ўзгариши бу олдинга янги қадамдир. Албатта, биз йирик автомобилсозлик компаниялари билан рақобатлаша олмаймиз, бироқ хавфсиз, ҳайдашдан завқ берадиган машиналарни Япония ва АҚШ бозорига мўлжал олган ҳолда ишлаб чиқаришда давом этамиз", деб айтди компания раҳбари Ясуюки Ёсинага.

Subaru япон тилида Бузоқ юлдузлар туркумидаги Ҳулкар юлдузлар тўдасининг номини билдиради. Марка эмблемасида ҳам юлдузлар тасвирланган. 

Компания 1953 йилда Nakajima Aircraft авиасозлик корпорациясининг парчаланиши натижасида ташкил топган. Компания 1958 йилдан бошлаб Subaru маркаси остида машиналар ишлаб чиқаришни бошлаган.  

Японияда компанияга йилига 600 мингта автомобиль, жумладан Impreza, Forester, Legacy каби оммавий моделларни ишлаб чиқарадиган 2 та завод тегишли. Компания 2014 йилда 20-миллионинчи машинасини ишлаб чиқарганди.

Компания сотадиган атомобиллар миқдори Toyota сотадиган автомобиллар миқдорининг 9 дан бирини ташкил қилади. Компания ҳиссасига дунё автомобиль бозорининг бор-йўғи 1 фоиз улуши тўғри келади. Бироқ унинг соф даромади умумий харажатлардан 17,5 фоизни ташкил қилади ва бу Япония автомобилсозлик саноатида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7845 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8877 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9667 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34682 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51554 Жамият
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 15 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Адлия вазири Навоий вилоятида сайёр қабуллар ўтказди 
Кўпроқ янгиликлар