Мўсул баҳор мавсуми охиригача ИШИД террорчилик гуруҳидан озод этилади. Бу ҳақда Ироқ федерал полицияси бошлиқларидан бири, бригада генерали Шокир ал-Хаважий маълум қилди.

«Мўсулни озод қилишга яна ҳафталар керак. Шу баҳорда сиз бу янгиликни эшитасиз», — дея генерал сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.

Унинг қайд этишича, террорчилар назоратидаги ҳудудларда мингдан бир ярим минггача террорчилар бор. 

Аввалроқ, АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция Мўсулда минг нафардан кам террорчи қолганини айтган эди.