SpaceX компанияси раҳбари Илон Маскнинг твиттерда маълум қилишича, Falcon Heavy ракетасининг 2-поғонаси ҳам парвоздан кейин сақланиб қолиши мумкин.

Бунга ёз охирига белгиланган кўргазмали парвоз вақтида уриниб кўрилади. Маскнинг айтишича, муваффақиятга эришишга имкониятлар оз, бироқ уриниб кўриш керак. 
 
"Falcon Heavy ракетасининг кўргазмали парвози вақтида 2-поғонани тўлиқ кўп маротабаликка эришиш учун қайтаришга уриниб кўрамиз. Муваффақиятга эришишга имкониятлар оз, бироқ уриниб кўриш керак", деб ёзган Маск. 

Аввалроқ Маск компанияси тарихда биринчи марта парвоз амалга оширган ракетани қайта учиргани маълум қилинганди. Коинотга қайта учирилган Falcon 9 ракета-ташувчиси кейинроқ Атлантика океанидаги сузиб юрувчи платформага қўндирилди.