Германия канцлери Ангела Меркель қочқинларни Германия қонунлари ва қадриятларини ҳурмат қилишга ҳамда немислар ҳаёт тарзига нисбатан “қизиқиш билдиришга” чақирди. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари суриялик журналист Ҳамди Ал Кассар билан суҳбат давомида айтиб ўтган.

"Биз келган инсонлар бизнинг қонунларимизга амалга қилишини, бизнинг ҳаёт тарзимизга бироз бўлса ҳам қизиқиш билдиришларини кутмоқдамиз", - дея айтиб ўтди Меркель. Унинг қўшимча қилишича, Германияга “хавфсизлик илинжида” келган қочоқлар “бу давлатдаги қадриятларни” ҳурмат қилиши керак.

"Нимадир тушунарсиз бўлса, буни айтиш керак, аммо бу давлатдаги қонун ва қадриятларни ҳурмат қилиш керак", - дея қўшимча қилиб ўтди канцлер.

Меркелнинг сўзларига кўра, немислар ҳам “очиқроқ бўлишлари” керак.

"Биз Сурия, Ироқ ёки Африка давлатлари ҳақида жуда кам биламиз. Биз буни кўпроқ нарсани билиш ҳамда нимагадир ўрганиш учун имконият сифатида қабул қилишимиз керак", - дея маълум қилди у.