Миср президенти Трамп маъмурияти билан алоқа ўрнатиш учун жўнаб кетди

Жаҳон 01 Апрель 2017 1791

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий шанба куни АҚШга учиб кетди. Президент у ерда Дональд Трамп давлат раҳбари лавозимига ўтирганидан бери илк бор кўп кунлик расмий ташриф билан бўлиб қайтади.

Ташриф арафасида Миср президенти расмий вакили Аъло Юсуфнинг айтишича, "президентлар томонидан ўтказилажак музокаралар мобайнида нафақат икки томонлама муносабатларга оид масалалар, балки минтақавий ва халқаро муаммолар ҳам тилга олинади".

 

Муносабатларни қайта ишга тушириш

Ас-Сисийнинг Вашингтонга ташрифи арафасида АҚШ маъмурияти вакили журналистлар олдида чиқиш қилар экан, "Дональд Трамп мисрлик ҳамкасби билан музокаралар чоғида Миср билан муносабатларни "қайта ишга тушириш"ни истагида эканлиги"ни билдирган. Миср президенти расмий вакилининг сўзларига кўра, "ҳар икки томон келаётган давр учун стратегик муносабатларни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилишади". Аъло Юсуфнинг қўшимча қилишича, Миср Америка маъмурияти билан турли соҳаларда ҳамкорликни янада кўпроқ мувофиқлаштирилишини истайди.

Трампдан олдинги президент Барак Обама ва Мисрнинг амалдаги президенти ўртасидаги муносабатлар анча совуқ эди. Хусусан, аввалги АҚШ маъмурияти томонидан Мисрдаги инсон ҳуқуқларига риоя этиш масаласи кескин танқид қилингани бунга сабаб эди. Обама ҳаттоки Миср учун зарур бўлган қурол-яроғ етказилиши ва ҳар йили кўрсатиладиган 1,3 миллиард доллар миқдоридаги ҳарбий ёрдамни ҳам маълум бир муддатга тўхтатиб қўйган эди.

Трамп эса аксинча, террорчиликка қарши курашаётган Мисрга ҳарбий ёрдам давом этишини билдириб ўтган. Қоҳирадагилар хавфсизлик масаласида фуқаролари АҚШга кириши вақтинчалик чеклаб қўйилган мусулмон давлатлари рўйхатига Миср киритилмаганини ҳам алоҳида қайд этишган.

 

Миср томон янги нигоҳ

Миср ташқи ишлар вазирининг собиқ ёрдамчиси, халқаро муносабатлар бўйича мутахассис Ризо Шаҳотанинг фикрича, АҚШнинг янги маъмурияти  Миср ва бу араб давлатида бўлаётган ҳодисаларга бошқача кўз билан қарайди. "АҚШ билан муносабатларимиз ҳеч қачон узилмаган, бироқ Обама маъмуриятининг Мисрда бўлаётган воқеаларга назари бошқачароқ, ҳақиқатни акс эттирмас эди. Ўйлайманки, янги маъмурият бундан тегишли хулоса чиқарган", — деган дипломат РИА Новости билан суҳбатда.

У Мисрда улкан иқтисодий қийинчиликлар ва террорчилик таҳдилари борлигига қарамасдан президентлик ва парламент сайловлари муваффақиятли ўтказилгани, янги конституция қабул қилинганини назарда тутаётганини билдирди. "Мамлакатда хавфсизликни таъминлаш ва бошқа томондан, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ўртасида юқори даражали мувозанатга эришилди", — деган агентлик суҳбатдоши.

Мисрлик дипломат Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги хавфсизлик муаммоларини ҳал этишдаги аралашувларини инобатга олиб, Миср АҚШ билан давлат раҳбарларидан тортиб, экспертларгача бўлган барча даражадаги мулоқотлардан манфаатдор эканлигини таъкидлади. Бундан ташқари, Қоҳирадагилар ўз иқтисодиётига Америка инвестициясини кенгроқ жалб этилишидан умидвор.

Бироқ Шаҳота АҚШ билан муносабатларнинг ривожлантирилиши мамлакатнинг Россия билан "анъанавий ва тарихий" муносабатларига путур етказмаслигини таъкидлаб ўтди. "Биз атом энергияси ишлаб чиқарадиган "Аз-Зобаъ" лойиҳасининг якуний ишга туширилиши орзиқиб кутмоқдамиз. Ўн йилликларга мўлжалланган бу лойиҳа сиёсий нуқтаи назардан ҳам муҳим: у Россия ва Миср ўртасида мавжуд ўзаро ишонч мустаҳкам эканлигидан далолат беради", — деган Шаҳота.

 

Масаланинг иқтисодий жиҳати

Айнан Америка инвестицияларини жалб қилиш учун Миср етакчиси АҚШ савдо палатаси вакиллари, Американинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашади. Бу учрашувларда Миср иқтисодиётига инвестиция киритиш имкониятлари муҳокама қилинади", — деган Миср президенти маъмуриятининг расмий вакили.

АҚШга ташрифи мобайнида Ас-Сисий Қоҳиранинг йирик кредиторлари ҳисобланмиш Бутунжаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг юқори мартабали амалдорлари билан ҳам учрашади.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар