Нигерия юқумли касалликлар назорати марказининг маълум қилишича, мамлакатда менингит касаллиги тарқалиши туфайли 282 киши ҳаётдан кўз юмган. 

Агентлик мамлакатнинг 15 штатида орқа мия менингити билан боғлиқ юқумли касалликлар қайд этилганини таъкидламоқда. Касалликнинг "C намунаси" деб номланувчи янги кўриниши тарқалаётгани сабаб, эмдорилар етарли эмаслиги кузатилмоқда. 

"Бу касалликка қарши вакцина бор", - дейди Марказ бош ижрочиси Chikwe Ihekweazu. – Аммо, айнан ушбу намуна учун эмдориларни тижорий йўл билан харид қилиш имконсизлиги сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ёрдам сўраб мурожаат қилдик".

Касаллик тарқалиши аниқланган феврль ойида буён 2 мингга яқин гумонланувчи киши кўрикдан ўтказилган, 109 киши даволанган.