АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис британиялик ҳамкасби Майкл Фэллон билан учрашуви чоғида Россияни Европанинг стратегик рақобатчиси деб атаган, деб ёзади The Guardian нашри.

Мэттис Москвани танқид остига олар экан, руслар "бутун дунёдаги ишларга аралашиши"ни, жумладан, Афғонистондаги "Толибон" ҳаракати билан ҳам ҳамжиҳат эканлигини таъкидлаган. У Россиянинг Қримдаги ҳаракатларини ҳам қоралаб, вазиятни "халқаро ҳуқуқнинг поймол этилиши", деб атаган.

"Мэттиснинг ёндашуви Россия президенти Владимир Путинни бир неча бор мақтаган ва оқибатда Россия билан алоқаларда гумонланган Дональд Трампнинг нуқтаи назарига унчалик мос келмайди", — дея таъкидлаган нашр.